ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади

Alisher Ostonov
17 май 2025, 19:58
Озарбайжон Премьер-лигаси 35-тур доирасидаги "Сумқайит" — "Турон" ва "Зира" — "Сабаҳ" ўйини бўлиб ўтди.

"Сумқайит" ўз уйида минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Бобир Абдихолиқов 73-дақиқада захирага олинди, яна бир ҳамюртимиз, Жасур Жалолиддинов эса айнан ўша дақиқада майдонга тушди.



"Зира" ва "Сабаҳ" ушбу ўйинда ўзаро дуранг қайд этди (1:1). Меҳмонлар сафида ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев майдонга туширилмади.





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia