

“Аталанта” ҳужумчиси МЮга ўтади
"Биз аллақачон ҳужжатлар билан боғлиқ ишларни якунига етказганмиз. Унинг жамоамизга келиши учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман. Траоре тез орада сафимизга келиб қўшилади деган умиддаман",- дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.
Аввалроқ "The Guardian" нашри “Аталанта”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Амад Траоре фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиради. Манчестерликлар учун ушбу трансфер 25 млн еврога тушиши кутилмоқда. 2021 йил январи бошида Траоре Италия паспортини олиши билан Англияга учиб келиши айтилмоқда",- дея хабар берган эди.



