Суарес “Гремио”даги дебютидаёқ 34 дақиқа ичида учта гол урди. У охирги хет-тригини 2018 йил “Реал” билан ўйинда қайд этган
18 янв 2023 09:10
Янгиликлар
Суарес “Гремио”даги дебютидаёқ 34 дақиқа ичида учта гол урди. У охирги хет-тригини 2018 йил “Реал” билан ўйинда қайд этган
Ҳар йили ўтказиб келинадиган “Рекопа Гауча” титули учун баҳсда “Гремио” йирик ҳисобда (4:1) “Сан-Луис”ни мағлуб этиб, бош соврин эгасига айланди.
Луис Суарес янги жамоасида дебют қилди ва 34 дақиқа ичида рақиб дарвозасини уч бор ишғол этишга эришди. Уругвайлик охирги хет-тригини 2018 йил “Барселона” сафида “Реал”га қарши ўйинда (5:1) қайд этганди.
Суареснинг Бразилия гранди билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Маълумот ўрнида, “Рекопа Гауча” 2014 йилдан бери ўтказиб келинади ва “Гремио” унда 4 марта (2019, 2021, 2022, 2023) муваффақиятга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар