ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда
08 фев 11:55
Янгиликлар
ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда
ПСЖ раҳбарияти клуб бош мураббийи Луис Энрике билан келишувни узайтириш бўйича музокараларни бошлади.
55 ёшли испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
Томонлар 2030 йил ёзигача амал қиладиган янги келишувни муҳокама қилмоқда. Келажакдаги шартнома тафсилотлари, шу жумладан молиявий шартлар ҳали ошкор этилмаган.
Энрике Париж клубини 2023 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида ПСЖ икки марта Франция чемпионати ва кубогини, уч марта мамлакат Суперкубогини, шунингдек, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва қитъалараро кубокни қўлга киритди.
ПСЖ жорий мавсумда 20-турдан сўнг 48 очко жамғариб, Лига 1да 2-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар