

Ўйинда мезбонлар сафида ярим ҳимоячилар Гастон Рамирес ва Стюарт Даунинг гол уришди. Шу тариқа, Даунинг 3093 кундан сўнг Англия премьер-лигаси доирасидаги баҳсда тўп киритишга муваффақ бўлди. Сўнгги бор футболчи АПЛда 2008 йилнинг май ойида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда гол урган эди.



