Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди
22 фев 21:06
Янгиликлар
Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди
Хабарларга кўра, еттита клуб – шу жумладан, "Вест Хэм", "Селтик" ва "Мидлсбро" у билан шартнома имзолаш имкониятидан бош тортгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг, Жесси Лингард янги жамоага ўтишга яқин турибди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Лингард К-Лига вакили "Сеул" жамоаси билан шартномасини ўзаро келишувга кўра бекор қилган эди.
2024 йилнинг февраль ойида "Ноттингем Форест"даги қисқа муддатли фаолиятидан сўнг Жанубий Корея клубига қўшилган 33 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи К-Лига доирасида жами 65 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ёздириб қўйган.
Орадан уч ой ўтганига қарамай, Лингард ҳамон эркин агент мақомида қолмоқда. Бироқ у Бразилиянинг унчалик машҳур бўлмаган "Ремо" клубига ўтиш арафасида турибди.
"Globo" нашри тарқатган хабарга кўра, "Ремо"нинг таклифидан сўнг "музокараларда ижобий силжиш кузатилган".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар