Spotify "Барселона" титул ҳомийсига айланиши мумкин

Sherzod Nurmatov
22 янв 2022
"Барселона" мусиқий стриминг хизмати билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, иккала томон ҳам эҳтимолий келишув манфаат келтиришига ишонмоқда.

"Кўк-анорранглилар" иқтисодий жиҳатдан кучли янги ҳамкорга эга бўлишни хоҳлайди. Швеция компанияси, ўз навбатида, бутун дунё бўйлаб "Барса" мухлисларининг кўплигидан ҳайратда.

Spotify Каталония клубининг титул ҳомийсига айланиши мумкин. Агар шартнома имзоланса, "Барселона" йилига 30 миллиондан 60 миллион еврогача ишлаб олиши мумкин бўлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo