

30 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Марсел"га қарши ўйинда (2:1) кўзидан жароҳат олганди ва 5 ноябрь куни операция қилинди.
“Мен уни бутун дунё учун ўтказиб юбормайман. Гўзал юртимни танитишни сабрсизлик билан кутяпман, тез орада Қатарда кўришгунча!" — деб ёзди кореялик вингер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Сон жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
ЖЧ-2022 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Жанубий Корея терма жамоаси Уругвай, Гана ва Португалия билан бир гуруҳдан жой олади. Кореяликлар илк ўйинни 24 ноябрь куни Уругвайга қарши ўтказади.



