"Челси" футболчиси ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Sherzod Nurmatov
23 апр 2026, 13:05
"Челси"нинг бразилиялик вингери Эстевао сон мушаги йиртилиши туфайли Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш эҳтимоли юқори.

Нашрнинг хабар беришича, сон мушаги жароҳати кутилганидан анча жиддий. Текширувдан сўнг бразилиялик футболчига 4-даражали мушак жароҳати ташхиси қўйилди, бу унинг Жаҳон чемпионатигача тикланишига шубҳа уйғотади.

Эстевао "Челси"га ўтган йили Бразилиянинг "Палмейрас" жамоасидан 47 миллион евро эвазига қўшилганди. Лондон клуби 18 ёшли вундеркинд билан 2033 йилнинг июнь ойигача шартнома имзолаган. Бу мавсумда бразилиялик барча мусобақаларда "кўклар" сафида 36 ўйинда қатнашиб, 8 та тўп киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt бразилиялик футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic