“Сўғдиёна”: Умид Қодиров ўз хоҳишига биноан жамоани тарк этди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2018, 09:14
“Сўғдиёна” жамоаси Тошкентда мавсум олди тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўқув йиғини давомида бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди. Жамоани тарк этганлар ҳам бўлди. Ўтган мавсум иккинчи даврасида “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган, Алексадр Мочинов бошчилигида машғулотларда иштирок этиб, бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган Умиджон Қодиров маълум сабабларга кўра ўз хоҳишига биноан жамоани расман тарк этди.

Селекция ишлари давом эттирилмоқда. Жамоа бугун “Сурхон” га қарши навбатдаги учрашувини ўтказади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz