"Сочи" дарвозасини 17 ёшли футболчи ишғол қилди

Айни пайтда "Ростов" "Соич" меҳмон бўляпти (РПЛ, 23-тур).

Мазкур баҳсда ҳисобни 17 ёшли Роман Романов очди. Эътиборли жиҳати шундаки, ярим ҳимоячи мезбонлар дарвозасини ишғол қилган пайт ўйиннинг биринчи дақиқаси ҳам якунланиб улгурмаганди.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов"нинг асосий таркиби карантинда бўлгани боис "Сочи" билан ўйинга 2001-2004 йилда туғилган футболчилар жалб қилинган.


Манба: championat.asia