Собит Синдаров: "Имкониятларимиздан фойдалана олмадик"
18 окт 2022 19:43
Янгиликлар
Собит Синдаров: "Имкониятларимиздан фойдалана олмадик"
Про лига 22-туридан ўрин олган "Турон" – "Машъал" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар футболчиси Собит Синдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ажойиб ўйин бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Афсуски, фойдаланишда омадимиз келмади. Танаффусдан кейин ҳам гол уриб, ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди. Шахсан ўзимда ҳам қулай вазият юзага келди, лекин бундан фойдалана олмадим. Ҳеч бўлмаганда, биттасидан фойдаланишимиз керак эди.

Суперлига йўлланмасидаги имкониятимизни қўлдан чиқардик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди, бироқ муваффақиятсиз натижалар сабабли Суперлига йўлланмасидан мосуво бўлдик", – деди Синдаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар