Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"
23 ноя 2025 08:32
Янгиликлар
Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ғалаба қозонамизми ёки мағлуб бўламизми, барчага мен жавоб бераман. Аммо жамоа охиригача курашаётганини, мухлисларимиз бизни охиригача қўллаб-қувватлаётганини, футболчилар эса финал ҳуштаги янграгунча ҳаракат қилишда давом этаётганини ҳам кўраман. Ҳар бир учрашувда рақибдан кўпроқ вазиятга эгамиз. Аммо омад биз томонда эмас.
Айтганимдек, охирги пайтларда ўз имкониятларимизни қўлдан бой беряпмиз, кейин эса ўз дарвозамиздан топ олиб чиқяпмиз. Бундай ҳолат мавсум давомида давом этмоқда", - деди Слот.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар