Скоулз: "Роналдиньо "Барселона"га ўтгани учун МЮ футболчилари унинг оёқларига зарба бермоқчи бўлган"
17 фев 2017 12:18
Янгиликлар
Скоулз: "Роналдиньо "Барселона"га ўтгани учун МЮ футболчилари унинг оёқларига зарба бермоқчи бўлган"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг сўзларига кўра, у ва унинг жамоадошлари ўз вақтида Роналдиньо манкунианларни эмас, "Барселона"ни танлагани учун ўч олмоқчи бўлган.
Бразилиялик 2003/04 мавсум олдидан Каталония клуби сафини тўлдирган.
"Ўша йилни эслайман. Жамоамиз мавсумолди турнега борган. Роналдиньо "Манчестер Юнайтед"га ўтаётгандек эди, аммо у "Барселона" сафини тўлдирди. Биз каталонияликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз керак бўлган. "Манчестер Юнайтед" футболчилари ўйин давомида "Барселона"га ўтгани учун Роналдиньонинг оёқларига тепмоқчи бўлишган. Аммо биз унга яқинлаша олмадик. Уни "Мачестер Юнайтед"да кўришдан хурсанд бўлардим. Лекин тақдир эмас экан" - дейди Скоулз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар