UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

"Бу йил совринни ҳеч кимга бериш керак эмас" — Скоулз АПЛдаги чемпионлик кураши ҳақида Янгиликлар

"Бу йил совринни ҳеч кимга бериш керак эмас" — Скоулз АПЛдаги чемпионлик кураши ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва афсонаси Пол Скоулз Англия Премьер-лигасидаги жорий мавсум чемпионлик пойгаси ҳақида кутилмаган фикрларини билдирди.

"Ҳеч ким чемпионликка лойиқ эмас"

Скоулзнинг фикрича, бу йилги мавсумда бирорта ҳам жамоа ёрқин ва ишончли ўйин кўрсата олмаган:

"Ўтган йиллари ким чемпион бўлмасин, якунда улар бунга ҳақли эканини тан олардингиз. Аммо бу мавсумда ҳеч ким мени Премьер-лига чемпиони бўлишга муносиб эканлигига ишонтира олмади.

Ўйлашимча, бу йил трофейни умуман ҳеч кимга топширмаслик керак. Ҳеч ким бунга лойиқ эмас. Ростини айтсам, бу мавсумни томоша қилиш унчалик ҳам қизиқарли бўлмади".

"Арсенал"даги улкан босим

"Арсенал"нинг имкониятлари ҳақида гапирар экан, собиқ футболчи лондонликларнинг руҳий ҳолатига эътибор қаратди:

"Уларга ("Арсенал"га) жуда катта босим тушмоқда, шундай эмасми? Бунинг сабаби, улар сўнгги йиллар давомида жуда яхши позицияларда бўлишди, аммо сўнгги ва энг муҳим қадамни ташлай олишмади. Шунинг учун ҳозир улар ақл бовар қилмас ҳолатда туришибди.

Сиз ёрқин футбол кўрмайсиз. Айтиб ўтганимдек, бутун мавсум давомида бирорта жамоадан бундай ўйин кўрмадик, аммо ҳозирги босқичда энг муҳими — улар сўнгги қадамни қандай ташлашидир", — деди Скоулз "The Good, The Bad & The Football" подкастида.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда АПЛ турнир жадвалида "Арсенал" 29 та турдан сўнг 64 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда эса битта ўйини захирада бўлган "Манчестер Сити" 59 очко билан бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
04 мар 15:09:04
Zuxriddin Yusufxonov
Хозирги апл бошқа даражага чиқдила Скоулзжон, сизларни пайтларингда Фақат Юнайтед Арсенал қарама қаршилиги бўларди асосан, Ливерпуль базида қўшилиб турарди, кейин Челси чиқиб келди, хозир аутсайдер дегани йўқ, Члга қараб бахо бероргин аплга, 16 клубдан 6таси апл вакили
   
04 мар 16:53:22
Arsenal 14
Hali yana 9-10 tur bor. Shu turlarni Yuqoridagi jamoalar yondirib tashlasa nima deysan
   
04 мар 16:42:58
BAB
Сен Арсенални чемпион бўлишини хохламайсан. Мен ҳам мюни жуда ёмон кўраман.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика