Скоулз: "Менимча, Погба шартномани узайтиради"

Mirjalol Normatov
15 авг 2021
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг фикрига кўра, ушбу мавсумдан кейин Поль Погба манкунианликлар билан шартномасини узайтиради.

"Менимча, якунда Погба "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтиради. Агарда жамоа шу тарзда ривожланишда давом этса, совринларга эга чиқаверади. Бу эса Погбага ёқиши аниқ", - деди Скоулз.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг дастлабки турида МЮ ўз майдонида "Лидс"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва унда Погба ўз ҳисобига 4 ассистни ёздириб қўйди. Францияликнинг МЮ билан келишуви 2022 йил ёзида якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Premier League Productions