Сирдарёда ёш спортчилар учун мастер класс ўтказилди

Alisher
25 май 2023
Сирдарёда ёш спортчилар учун мастер класс ўтказилди

Сирдарё вилояти Туризм ва Спорт бошкармаси, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган ИБЎСМ ва спорт мактаби футбол мураббийси Аббос Эргашев ташаббуси билан  таниқли футболчилар иштирокида  мастер класс тадбири бўлиб  ўтди. Унда Жаҳонгир Жиямуродов, Азамат Абдуллаев, Роббим Ҳасанов ва Дилмуро Каримовлар иштирок этиб, ўз махоратларини ёш футболчиларга кўрсатишди. Якунда спорт мактаби директори Жамшид Тўхтаев спорт мактабида шуғулланаётганга эсдалик совғаларини тақдим этди.



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia