

"Луис Суарес - "Атлетико"нинг муваффақият калити. Биз анчадан бери шундай характердаги одамни қидиргандик. Рақибни таслим этиш учун Суареснинг олдида кўпроқ шериклари бўлиши керак. Бу бизнинг мақсадимиз.
"Атлетико" тез-тез кўп футболчиларга мослашади, ҳозир эса бизда Луис пайдо бўлди", - дейди аргентиналик мураббий.
33 ёшли уругвайлик футболчи жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.



