

“Таркибимизда Жаҳон чемпионатининг финали ва ярим финалида ўйнаган терма жамоаларнинг 10 нафар футболчиси бор эди ва бу жуда ажойиб. Шунга қарамай, улар ўзига тегишли ва ҳақли таътил сабабли барвақт етиб кела олишмади.
Очиғини айтсам, хавотирдаман, чунки мусобақалар бошланишига бор-yoғи 9 кун қолди. Лекин биз ҳалигача тўлиқ таркибда жамоа бўлиб машғулот ўтказа олганимиз йўқ. Албатта, бизда қийинчиликлар бўлади ва муаммоларни олдиндан ҳал қилиш учун уларни ҳозирданоқ баҳолашимизга тўғри келади”, – деди Симеоне.
19 август куни Испания Ла Лигаси доирасида Мадриднинг “Атлетико” клуби “Малага”га қарши илк ўйинини ўтказади.



