

Германиялик жаҳон чемпиони учрашувнинг биринчи бўлими якунида ўйинни давом эттира олмаслигини билдирди ва шифокорлар кўмагида майдонни тарк этди. Шюррленинг жароҳати қанчалик жиддийлиги ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, Шюррле жорий мавсум 13 баҳсда майдонга тушиб, битта гол урган ва икки бор жамоадошларига шундай имкониятни яратиб берган.




