Швейцария чемпионати. “Лугано” меҳмонда ғалабага эришди, Каримов майдонга тушди

30 авг 2026, 19:13
Швейцария Суперлигаси 5-тур доирасидаги “Сьон” — “Лугано” ўйини бўлиб ўтди.

“Лугано” сафида ўзбекистонлик футболчи Беҳруз Каримов ўйиннинг 75-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. Қайд этиш керакки, ҳамюртимиз 90+1 дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Баҳс эса “Лугано”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жамоа ҳозирда Швейцария чемпионатида 4 та ўйинда 4 та ғалаба қозонган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›