

Маълумотларга кўра, Германия билан ўйиндан сўнг ФИФА вакиллари Бергни допинг тестга чақиришди, бироқ футболчи бунинг ўрнига журналистлар билан мулоқот қилган. ОАВ вакиллари билан мулоқотдан сўнг Берг тест топширди ва унинг организмида тақиқланган моддалар топилмади.
Берг ўз вақтида допинг-тестга бормагани учун жазоланиши мумкин.



