

"Албатта, "Юнайтед"га мухлислик қиламан, уларнинг ғалабасидан мамнунман. Бироқ бу яхши ўйин билан қўлга киритилдими? Ундай демаган бўлардим. Рақиблар яхшироқ ўйин кўрсатишди ва тўп билан кўпроқ бўлишди. "Ливерпуль" сўнгги пасда кўп адашгани учун ўйин яхши чиқмагандек кўринди, акс ҳолда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди.
Бироқ "Юнайтед"да ўйинга бўлган эътибор яхшироқ бўлди. Тўпсиз ўйин, кайфият ва жанговарлик. Фикримча, мухлислар ҳам ушбу ўйинни томоша қилиб ютишди.
"Юнайтед"да яхши мураббий бор ва у ўз жойига мос. Бироқ "Юнайтед" мавсумда шундай ўйнамоқчими? Бундай деб ўйламайман. Чунки бу яшаш учун кураш эди", - манкунианликлар собиқ футболчиси.



