

Футболчига Томас Тухель томонидан ўйин амалиёти жуда кам берилмоқда. "Реал" собиқ устози Бернд Шустер футболчига маслаҳат берди.
"Бундай кучли футболчи захирада ўтириши мен учун оғриқли. Кўплаб Европа клубларида у асосий таркиб ўйиниси бўларди. У Германиядан ташқарида ўйнаши керак. У Испания, Англия ёки Италияда ўз кучига ишончни қайта тиклай олиши мумкин" - дейди Шустер.
Гётце жорий мавсум Бундеслиганинг 11 та учрашувида майдонга тушиб 1та гол урди ва 1та голли пас берди.



