Шупо-Мотинг "Бавария" футболчисига айланди

"Пари Сен-Жермен" клуби собиқ ҳужумчиси Эрик-Максим Шупо-Мотинг "Бавария"га ўтди. Бу ҳақда мюнхенликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.

Форвард олдинроқ ПСЖ билан шартномани янгилашдан бош тортган ва эркин агентга айланган эди.

31 ёшли камерунлик футболчи "Бавария" билан 1+1 схемаси асосида битим имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Шупо-Мотинг ПСЖ таркибида 2018 йилдан буён ҳаракатланиб келаётган эди. Форвард француз клуби учун 51 учрашув ўтказиб, 9 гол ва 3 та самарали узатмага муаллифлик қилган.

Расман: "Бавария" бразилиялик ўйинчини ижарага олди 


Манба: twitter.com/FCBayern