

- “Биз ўтган йилги мавсумда “НБУ-Осиё” жамоасига ўз майдонимизда мағлубиятга учраган эдик. Ўшанда катта устунликка эришиб, натижада мағлубиятга учраш жуда ачинарли холат эди. “НБУ-Осиё” жамоасининг таркиби ўткан йилга нисбатан анча кучли экан. Шундай бўлишига қарамай рақиб жамоага етарли даражада қаршилик кўрсатиб, ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Жамоамиз таркибига қўшилган бир нечта янги ўйинчилар аста-секин жамоага мослашиб бормоқда”, - деди жамоа сардори.
Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.



