UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51ЕЧЛ. "Ювентус" - "Лион" 0:0 (матнли трансляция)  0 23:25"Зенит" - Россия Суперкубоги соҳиби  27 23:15ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид". Супер ўйин бошланиш арафасида (матнли трансляция)   42 23:13"Ювентус" - "Лион". Асосий таркиблар маълум  10 23:07"Манчестер Сити" - "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум  52 22:56Бартомеу: “Месси футбол тарихидаги энг яхши футболчи. У “Барса”да қолмоқчи”  4 21:51АПЛ. Ким йилнинг энг яхши мураббийи бўлади?  15 21:40Жампаоло Турин клубида иш бошлади  0 21:26Дибала "Лион"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  2 21:15"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди  48 20:50"Реал" футболчиси коронавирусни енгди  5 20:40Сетьен: "Наполи"ни жуда синчковлик билан ўрганиб чиқдик"  10 20:29"Ростов" япониялик футболчи учун қанча сарфлади?  8 19:56Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди  5 19:35"Юнайтед"га Манжукични таклиф қилишди  10

Шукуров "Хоффенхайм"га, Болтабоев "Монако"га ёхуд ёшлигида хорижга кета олмаган ўзбекистонлик иқтидорлар Янгиликлар

Шукуров "Хоффенхайм"га, Болтабоев "Монако"га ёхуд ёшлигида хорижга кета олмаган ўзбекистонлик иқтидорлар

Жорий мавсумда 17 ёшни қарши олган Жасур Жалолиддинов Москванинг "Локомотив" жамоасига йўл олганини яхши биласиз. Ўз вақтида бундай имконият қатор футболчиларимизда ҳам юзага келганди.

Бироқ, маълум сабабларга кўра ўз вақтида Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионатида порлаган футболчиларимиз хорижнинг кучли жамоалари қизиқиши доирасига тушганига қарамасдан якунда ўзимизнинг ички чемпионатимизда қолиш билан кифояланишга мажбур бўлишганди. Гоҳида клублар ўз футболчиларини қўйиб юбормаган бўлса, айрим ҳолларда трансфер масалалари бўйича келиша олишмаганлиги ҳақида кўп бор эшитганмиз. Нима бўлганда ҳам ўзининг иқтидорини эрта намоён қилган футболчиларимизни кучли чемпионатларга юбориш терма жамоаларимизнинг фойдасига ишлаши табиий эди. Лекин, клублар ҳам ўз футболчисининг ортидан маълум бир миқдорда моддий даромад олишни исташади. Буни тўғри тушунамиз. Ушбу ҳолатга таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Нуралиев ўз муносабатини билдириб ўтган эди.

"Мутаҳассис сифатида нима дейишим мумкин? Ҳар бир футболчининг ўз жамоаси бор. Раҳбарият бор. Айрим клублар жуда катта молиявий талаб қўйишган бўлиши мумкин. Жамшид Болтабоев “Монако”га бориб келган, Отабек Шукуров Германияга бориб келди. Достон Ҳамдамов ҳам кўрикда бўлиб келди. Уларни нима учун клуб қўйиб юбормаганини айтиш ваколатимга кирмайди. Агарда ўз вақтида кучди клубларга қўйиб юборилганида миллий терма жамоамиз учун фойда бўларди. Фақат ўйин амалиётига эга бўлсагина. Ўйнамасдан захирада ўтиргандан кўра ўзимизда тўп тепгани афзалроқ". Мутахассис фикрини ўқидингиз. Бундан аввалги йилларда кўплаб футболчиларимизга хорижлик скаутлар томонидан қизиқишлар бўлгани рост. Келинг уларнинг айримлари билан танишиб чиқамиз.

Шерзод Каримов - "Рубин" (Россия)

Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ўзини кўрсата олган, ҳақиқий етакчиларга ҳос ҳаракатлари, тезлиги ва дриблинги билан кўпчиликнинг эътиборини қозонган эди. Шу қатори бир қанча хорижликларнинг ҳам нигоҳини ўзига қаратганди. Айниқса Мисрдаги Жаҳон чемпионатидан сўнг унга кўплаб хориж жамоалари оғиз солишгани бор гап. Ҳусусан Қозоннинг "Рубин" жамоаси бош мураббийи Қурбон Бердиев терма жамоа мураббийи Аҳмад Убайдуллаевга ушбу футболчи юзасидан мурожаат қилади. Лекин, Убайдуллаев туркманистонлик мураббийга шогирди ҳали ёшлигини ва яна ўзини кўрсатиши кераклигини таъкидлайди. Бизга маълум бўлгани ҳозирча шу. Эшитишимизга қараганда терма жамоанинг яна айрим аъзоларига Греция, Туркия, БАА чемпионатларидан чорловлар бўлган. Ўша пайтда бугунгидек агентлик компаниялари ривожланмагани ҳам уларнинг хорижга кетишига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин.



Отабек Шукуров - "Хоффенхайм" (Германия)

2013 йил БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг Отабек Шукуровга Германиянинг номдор "Хоффенхайм" жамоаси жиддий қизиқиш билдиради. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг маҳоратли ярим ҳимоячиси ўша вақтда ҳатто Германияга кўрикдан ўтиш учун бориб келганди. Клубнинг ёшлар жамоаси Мюнхендаги йиғин чоғида футболчимизни ҳам синовдан ўтказади. Маълум муддат ушбу клубда машғулотларда қатнашган Шукуров бир нечта назорат баҳсларида ҳам майдонга тушишга улгурганини ўз интервьюларининг бирида айтиб ўтган эди. Барчаси кўнгилдагидек кечаётганда нима учундир бу иш якунига етмай қолганди. 

Отабек Шукуров: "Хоффенхайм" клуби кўригида бўлиб қайтдим

Жамшид Болтабоев - "Монако"

Ушбу авлод вакилларидан бири бўлган Жамшид Болтабоевга ҳам амирликдаги мундиалдан кейин таклиф бўлганди. У  Франциянинг "Монако" клубига йўл олиши кутилган эди. Кўрикдан ўтиш учун борган иқтидорли ярим ҳимоячининг ҳаракатлари "Монако" жамоаси мураббийларида ёмон таассурот қолдирмайди. Аммо, ҳужжатлаштириш ва бошқа сабабларга кўра "Пахтакор"да қолиб кетди. Эсингизда бўлса Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи учинчи турида "Хорватия" дарвозасига урилган ажойиб гол муаллифи Жамшид Болтабоев бўлганди. Салоҳияти юқори баҳоланган футболчидан кўп нарсалар кутилган эди. Жароҳат сабаб бир мавсумни ўтказиб юборди. Ўтган мавсумда эса "Суғдиёна" сафида ўзининг аввалги спорт формасига қайтди. 


Акром Комилов -  "Ред Булл Зальсбург" (Австрия)

Ушбу футболчимизга бошқаларга қараганда хорижда ўйнаб кетиш имконияти бир мунча юқори эди. Дастлаб "Ред Булл Зальсбург" кубига кўрикдан ўтиш учун борган Акром Комилов иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Мураббийларда ҳам чакки таассурот қолдирмагани сабаб цалсбургликлар билан шартнома имзолашга жуда яқин келганди. Шахсан клуб президентининг ўзи ҳамюртимизни жамоада қолишини истаган. Барчаси кўнгилдагидек кетаётганида "Бунёдкор" жамоаси ўз футболчисини қўйиб юборишга қаршилик қилган. Агарда "Бунёдкор" розилик берганида ўша куннинг ўзидаёқ шартнома имзоланиши керак эди. 

Акром Комилов: "Ред Булл Зальсбург"га қўйиб юборишмаганидан афсусланаман



Биз юқорида фақат айримларинигина санаб ўтдик, холос. Аслида уларнинг сони жуда кўп. Тимур Ҳакимов "Зенит" қизиқишлари доирасига тушиб қолгани ҳақида эшитган эдик. Забихилло Ўринбоев эса "Наполи" кўригида бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Менимча, ўзини кўрсатган иқтидорли футболчиларимизга тўғри йўналиш берган ҳолда хориж жамоаларига трансфер қилиш даркор. Биринчидан агарда ўзини кўрсатиб ўйнаб кетса терма жамоамизга фойда. Масалан Элдор Шомуродов "Бунёдкор"да қолганида ҳозирги даражасига чиқмаслиги мумкин эди. Иккинчидан клубни ўзи учун ҳам моддий томондан фойда келтиради. Учинчидан эса футболчи ўзининг сифатларини кучайтириб олишга эришади. Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши қай даражада фойдали эканлигини билиш учун бироз вақт керак. Сўзимни яна Дилшод Нуралиевнинг юқоридаги фикрлари билан тугатаман. 

"Ҳар бир футболчининг ўз жамоаси бор. Раҳбарият бор. Айрим клублар жуда катта молиявий талаб қўйишган бўлиши мумкин. Жамшид Болтабоев “Монако”га бориб келган, Отабек Шукуров Германияга бориб келди. Достон Ҳамдамов ҳам кўрикда бўлиб келди. Уларни нима учун клуб қўйиб юбормаганини айтиш ваколатимга кирмайди. Агарда ўз вақтида кучди клубларга қўйиб юборилганида миллий терма жамоамиз учун фойда бўларди. Фақат ўйин амалиётига эга бўлсагина. Ўйнамасдан захирада ўтиргандан кўра ўзимизда тўп тепгани афзалроқ"

Абдулазиз Искандаров.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+5   
01 авг 17:49:37
Эркин Агент
жуда купи ёлгон маълумотлар булар. Хар доимам клубларимиз 50 млн € сураганини важ кимасдан, чет эл командалари умуман жиддий кизикиш бумагани, ёши урилганини фахмлашгани, синов тренировкаларда эпломагани, Шерободдан ӯйин кургани боришса уларни Лиондан келди деб адашганимизиям айтишимиз керак
+3   
01 авг 19:35:23
Shahzod UZB
Четга борган, радиоуглеродный анализдан утказишган тамом, ёшини урдирганини билиб қолиб орқага қайтарворишган. Бошка хеч қанақа сабаби ю. Бу очиқ факт
+2   
01 авг 18:03:52
Qarshi
Otabek Shukurovni yoshi kichraytirilgan. Buni hamma biladiku
+2   
01 авг 17:25:30
Адолат тарафдори
Хаммадан, олдиндан кечирим сўраган холда шуни айтишим мумкинки, бизнинг менталитетимизда ХАВАС дан кўра ХАСАД кучлироқ.
+1   
01 авг 18:41:53
Граф Монтo Kpиcтo
Очкуз кулб рахбарлар улар учун катта сумма сурашган. Кимлигини хамма билади унга Узбек футболи керак эмасиди сокка керак эди узбек футболини 15 йилга оркага суриб юбори бу каламуш.
+1   
01 авг 18:19:15
Super Frankie
Bizda yosh uriladi hamma jamoalarda. Shaxsan o'zim guvoh bo'lganman va boshimdan o'tkazganman. Shaxsan o'zim bilganlarim termada yana qanchasi chempionatimizda o'ynab yuribdi. ))))
+1   
01 авг 17:58:25
Кatar-2022
Ularni keta olmasligiga otni kallasidek narx solingani sabab bo'lgan. Masharipovning narxi turklarni shokga tushirgani kabi. Rossiya va Ukrainada ham shu ahvol. Yana bir sabab bor. Yapon, koreys o'yinchilari qanday qilib Angliya, Ispaniya, Italiya, Germaniya, Fransiya klublarida o'ynayapti. Ular dastlab Belgiya, Portugaliya, Niderlandiya, Avstriyaning o'rtacha yoki past saviyali klublariga arzimagan pulga sotiladi va u yerda o'zini ko'rsatadi. Keyin kuchli klublar sotib oladi. Biz esa birdan Xoffenxaym, Napoli yoki Monakolarni orzu qilamiz. Masalan, T. Tomiyasu, D. Kamada, Sh. Nakajima, Minamino, Hwang va boshqalar. Hozir RB Leipzig klubida o'ynayotgan Hee-chan Hwangning yevropadagi dastlabki klubi hech kim tanimaydigan Avstriyaning FC Liefering klubi bo'lgan
+1   
01 авг 17:30:33
Xolis inson.
Xurmatli muxlisla fikr yozvotganda sal extiyot bop yozila. Xozi ayrim latta Pfldagilani qulogi maktabdagi ona tili opamiz keladi diktant yozganlani xatolarini tekwirib kim Uff Pfl dagilani chekib qoyvotganini ili kampot ligamizi gapirib qoymela. Kamandalardagi jinnicha iwga chunmidiganlaniyam etmela. Xammasi zor diyiw k.k. Ula wunaqa.
+1   
01 авг 17:27:07
chechen
Yarmidan kopini yoshi urilgan . Yarmi esa shunchaki klub raxbarlarini kushandasi boldi
+1   
01 авг 17:22:02
vamos
Yurtimga va yoshlarga foyda bòlsin, deb emas chòntagimga foyda bòlsin deyishadida Klub rahbarlari. Krisalar
+1   
01 авг 17:19:49
Адолат тарафдори
Хаммадан, олдиндан кечирим сўраган холда шуни айтишим мумкинки, бизнинг менталитетимизда ХАВАСдан кўра ХАСАД кучлироқ.
+1   
01 авг 17:07:45
Doctor Xaus
Chunki bular yulduz edi o'zlaricha 10-15 mln so'rab. Sindirishdi
   
01 авг 21:30:43
Neftchi Fergana uzb
Сарлавхани укиятиб Хоффенхаймга утяпти деб уйлабман.
   
01 авг 21:12:19
ФАРРУХ-ШОМА
INTER I LOVE YOU INTER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rostdan bizni mintalitetda havas emas xasad kuchli uzimizi ichimizda yuq bulib ketadi
Sababi yutuqqa erishgan inson darrov odam mensimay qo'yadi va darrov hasat uyg'onadi unga nisbatan
   
01 авг 20:48:23
INTER I LOVE YOU INTER
Rostdan bizni mintalitetda havas emas xasad kuchli uzimizi ichimizda yuq bulib ketadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг