UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  0 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  5 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  11 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  71

Отабек Шукуров: "Хоффенхайм" клуби кўригида бўлдим" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Хоффенхайм" клуби кўригида бўлдим"

Аввал хабар бериб ўтганимиздек "Машъал" футболчиси Отабек Шукуров Германия клубида кўрикда эди.
Бугун эрта билан Ўзбекистонга етиб келган футболчимиз билан қисқача суҳбатлашдик.

- Отабек аввало Германия клубига таклиф ҳақида айтиб ўтсангиз?

Бу таклиф ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бўлган эди. Унгача бошқа клубардан ҳам аниқ таклифлар келди. Биз клубимиз агенти билан маслаҳатлашган ҳолда Германия клуби вариантини кўрдик. Аввал ҳам йиғинларга таклиф этган эди , бироқ айни вақтда ёшлар таркиби Мюнхенда йиғин ўтказди ва мени ҳам таклиф этди.

- Энди клуб ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтсангиз?


Мен Германия бундеслигаси вакили "Хоффенхайм" клубида бўлдим. Ушбу жамоа айни вақтда яхши натижалар қайд этмоқда. Таркиб ҳам асосан ёшлардан иборат. Катта эътибор ёшларга қаратилган. Турнир жадвалида эса тўққизинчи поғонада бормоқда. Мен Германия клубини таклифи билан у ерга бордим.

- Машғулотлар ҳақида нима дея оласиз?

Ортиқча гап айтмас эдим. Ҳаммаси ажойиб. Ҳаёт футболга қаратилган. Ёшлар таркиби билан машғулотларда иштирок этдим. Назорат учрашувлари ўтказдик. Бир неча бор майдонга тушдим.

- Мураббийлар сиз ҳақингизда қандай фикрда?

Ҳозирча билмадим. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса керак. Мен 28 апрель куни қайтишим керак эди ,лекин жамоа мураббийлари клубимиздан яна 1 ҳафта қолишни сўради. Шахсан мени ўйинларимдан кўнглим тўлди.

- Якуний қарор қабул қилиндими?

Германияда 15 кунда якуний фикрга келинмайди. Мавсум якунлангандан сўнг аниқ фикрни айтади. У ерга ёшлар пул учун эмас,футбол учун боради. Мураббийлар яна қайтишимни айтишди. Ҳозирча эса ҳужжатлар ва якуний таклифни кутаман.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика