UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Қашқадарё вилояти ҳокими вокзалда "Насаф"га омад тилади  4 17:16"Атлетико" президенти: "Месси - дунёнинг энг кучли футболчиси"  3 16:52"Арсенал" ва "Эвертон" "Шеффилд" ярим ҳимоячиси учун курашмоқда  2 16:28Европа Лигасининг ҳафта жамоаси тақдим этилди  0 16:04"Милан" Влашичнинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда  1 15:40Жоржиньо "Челси"да қолмоқчи, ёзда унга учта топ-клуб қизиқиш билдирганди  3 15:38Coca Cola Суперлига. 7-тур рамзий терма жамоаси  17 15:26Фақатгина Ди Маттео "Челси" билан ЕЧЛда ғолиб бўлган. Мураббийнинг кейинги тақдири нима бўлди?  6 15:18Кроос Маунтга чемпионларга хос тарзда жавоб берди: "Яхши ухлаяпман. Биринчи ЧЛ финалингда омад"  38 15:02Olamsport: Флойд Мэйвезер жанжаллашиб кетди, Вердум нокаутга учради ва бошқа хабарлар  0 14:47"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак!  124 14:45Маунт ЧЛ финалига чиққанидан сўнг Крооснинг устидан кулди: "Энди "Реал" жамоа бўлиб биз сабаб уйқусини йўқотишига тўғри келади"  21 14:22Моуринью сабаб "Рома"нинг асосий ўйинчиларидан бири клубни тарк этиши мумкин  10 14:00Ляказетт - "Арсенал"нинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси  0 13:36Куртуанинг отаси - Азарнинг ҳаракати ҳақида: "Нопрофессионал"  14

Шохруҳ Холматов: "Нефтчи"га қарши ўйин осон бўлмайди" Янгиликлар

Шохруҳ Холматов: "Нефтчи"га қарши ўйин осон бўлмайди"

Хабарингиз бор, 15-ноябрь куни ПРО-Лиганинг 17-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" клуби ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилади.

 Биз мазкур дерби учрашуви олдидан "Турон" жамоаси сардори Шохруҳ Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Шохрухбек, дастлаб мухлисларга ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз...

- Мен 1993-йилда Қўқон шаҳрида туғилганман. Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилардим, бу спорт турига бўлган меҳрим жуда кучли эди.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган? Футболда илк бор қайси жамоа сафида майдонга тушгансиз?

- Биринчи мураббийим Воҳиджон Хакимов бўлганлар. Мен у киши қўл остида 12 ёшимдан бошлаб футбол ўйнашни бошлаганман ва шу даражага етишишимда ҳиссалари катта бўлган. Илк бор Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида катта футболга кириб келганман. 

- "Турон" клуби сафига қачон қўшилдингиз ва бу қандай юз берди?

- "Турон" сафига 2018-йилда келиб қўшилганман. Ўшанда мени жамоага клуб спорт директори Собир Ҳамидов таклиф қилганди. 

- Сизнингча, якшанба кунги "Нефтчи"га қарши ўйин қандай руҳда ўтади?

- "Нефтчи"га қарши ўйин шиддатли руҳда ўтиши аниқ. Чунки айни дамда икки жамоага ҳам 3 очко жуда ҳам зарур. Шу куни томошабоп, мухлисларга ёқадиган беллашувларга бой учрашув бўлади деб ўйлайман.

- Жорий мавсумда "Турон" жамоаси олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Жамоамиз олдида фақат ва фақат Суперлига йўлланмасига эга чиқиш вазифаси турибди. Насиб бўлса мавсум якунида бу истагимизга эришамиз деган умиддаман.

- Хориж футболида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Хориж футболида Италиянинг "Милан" ҳамда Англиянинг "Челси" клубларига мухлислик қиламан.

- Севимли футболчингиз ким?

- Ёшлигимдан ва ҳозиргача ҳам Бразилия терма жамоаси аъзоси Тияго Силванинг ўйинларига жуда қизиқаман. 

- Сиз "Турон" жамоаси сардорисиз. Айтингчи, жамоа сардори зиммасига қандай масъулиятлар юкланади?

- Жамоа сардори майдондаги аҳилликни таъминлаш, шунингдек ўйновчи мураббий вазифасини ҳам бажариши керак деб ўйлайман. 

- Жамоа мухлисларига тилакларингиз...

- "Турон" клуби мухлислари биринчи навбат соғ-саломат бўлишсин. Бизни ҳамиша ҳозиргидек қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин. Мавсум якунида Суперлига йўлланмасини биргаликда нишонлаймиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика