UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  0 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1

"Шўртан": Саккиз футболчи ва икки мураббий билан шартнома тузилди Янгиликлар

"Шўртан": Саккиз футболчи ва икки мураббий билан шартнома тузилди

Теглар :  Шўртан
“Оқ бўрилар” жамоасининг иккинчи давра ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик жараёнлари ҳам аста-секинлик билан ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Яна саноқли кунлардан сўнг иккинчи давра ўйинларига старт берилади.

Хабарингиз бор, биринчи даврадан кейин клуб раҳбарияти таркибда ўндан ортиқ футболчининг хизматидан воз кечган эди. Шу боис йиғин давомида таркибни шакллантириш, муносиб футболчиларни жамоага таклиф қилиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди. Номзод футболчилар машғулотлар ва синов-назорат учрашувлари давомида кўрикдан ўтказилди. Ниҳоят клубимиз раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи ўзаро келишган ҳолда “Шўртан” таркибида фаолият кўрсатишга ҳақли деб топилган футболчилар билан шартнома имзолашди.

Демак булар -

Марадона Сафаров (ҳужумчи, 15.01.1994 й., “Машъал” Муборак),

Суннатилло Мамадалиев (ярим ҳимоячи, 28.08.1989 й., “Сўғдиёна” Жиззах),

Аббос Омонов (ҳужумкор ярим ҳимоячи,  28.01.1988 й., “Машъал” Муборак),

Дилшод Хушбоқов (ҳужумчи, 11.03.1996 й., “Насаф” Қарши),

Руслан Мельзеддинов (ҳимоячи, 26.03.1985 й., “Қўқон-1912” Қўқон),

Ҳасанбой Эргашев (ҳимоячи, 27.06.1985 й., “Навбаҳор” Наманган),

Евгений Кочнев (ярим ҳимоячи, 03.12.1992 й., “Нурафшон” Бухоро),

Толиб Очилов (ҳимоячи, эркин футболчи,  “Шўртан” футбол мактаби тарбияланувчиси).


Шу билан бирга клуб мураббийлари гуруҳида ҳам ўзгаришлар юз берди. Бундан буён Виталий Легай ва Геннадий Кочнев ҳам “Шўртан”да иш олиб боради.

Клубимизга оид бошқа хабар ва янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика