UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0

"Шўртан": Клубнинг таклифлари Эдгар Гесснинг қўйган “катта” талабларига тўғри келмади Янгиликлар

"Шўртан": Клубнинг таклифлари Эдгар Гесснинг қўйган “катта” талабларига тўғри келмади

Тезкор замонда яшаяпмиз.

Бугунги кундаги ахборот алмашинуви, воқеалар ривожи, янгиликлар ёки хабарларнинг тарқалиши шу қадар товуш тезлигида юз беряптики, биттасини ўқиб, таҳлил ва мулоҳаза  қилиб улгурмасингдан кейингиси навбатда турибди.

Яқиндагина сайтимизда жамоамизга янги бош мураббий тайинлаш масаласи кун тартибида турганлиги ва бу борада муайян ишлар олиб борилаётганлиги хусусида ёзган эдик. Ниҳоят “Шўртан” жамоаси бош мураббийлиги ўрнига бир нечта таниқли ва тажрибали номзодлар орасидан Эдгар Гесс танланганлиги ҳақида хабар бердик. “Оқ бўрилар” жамоаси ва унинг мухлислари учун бегона бўлмаган ушбу мутахассис билан дастлабки ва айтиш керакки, оғзаки келишувга эришилгандек бўлинди, ҳам. Эдгар Яковлевич жамоанинг бир нечта машғулотларини ўтказди. Унинг бошқарувида футболчиларимиз “Сўғдиёна” ва “Обод” жамоасига қарши синов-назорат учрашувларида майдонга ҳам тушишди. Ташқаридан қараганда, гуёки ҳамма иш ўз жойида кетаётгандек ва ҳамма “Шўртан” ҳамда Эдгар Гесс ўртасида битим тузилади деб кутиб турган бир паллада режа амалга ошмади. Клубимиз раҳбарияти яхши ниятлар билан ишга таклиф қилинган мутахассис билан олиб борилган музокараларни сўнгги паллада тўхтатишга мажбур бўлди. Сабаби “Шўртан” ПФКнинг таклифлари Э.Гесснинг қўйган “катта” талабларига тўғри келмади. Бу эса табиийки, жамоамиз томонидан битимни амалга ошмаслигига олиб келди.

Ҳаёт давом этади. Ўзининг ривожланиш йўналиши, юксак мақсад ва вазифаларига эга бўлган “Шўртан” жамоаси биргина мутахассис хизматларига қараб ҳам, боғланиб ҳам қолмаган. Муносиб номзодларни топиш ҳамда улар билан музокаралар олиб бориш, жамоанинг эса миллий чемпионатимиз учрашувларида яхши иштирок этиб, мухлисларга чиройли ва мазмунли ўйинлар тақдим қилиш ишлари давом этади.

Янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика