Шомуродов "Специя"даги дебюти ҳақида фикр билдирди

Оқил Абдубарноев
6 фев 2023
"Специя" ҳужумчиси Элдор Шомуродов янги жамоасидаги илк ўйини ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Наполи"га қарши баҳсдаги суратини жойлади ва шундай изоҳ қолдирди:

"Ўзимиз истаган натижага эриша олмадик, лекин таслим бўлмаслик муҳим аҳамиятга эга саналади. Ушбу либосни илк бор кийганимдан жуда хурсандман! Олға, "Специя"!", - деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда "Специя" 0:3 ҳисобида ютқазди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: instagram.com/shomurodov.eldor/