

Баҳсдан сўнг, мусобақа ташкилотчилари томонидан анъанавий тарзда ўйиннинг энг яхши футболчиси (man of the match) аниқланди ва ниҳоят мазкур совринни Ўзбекистон МТЖ форварди ҳам қўлга киритди. Элдор учрашув давомида жуда фаол тарзда ҳаракат қилиб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Айтиш жоизки, Шомуродов бугун ўзининг чемпионатдаги 5-голини уришга эришди. Мусобақанинг тўпурарлари рўйхатида эса у ҳисобида 6та гол бўлган Александер Соболевдан (Крилья Советов) сўнг, иккинчи поғонада бормоқда. Шунингдек, 24 ёшли ҳужумчимиз ҳисобида битта самарали узатма ҳам бор.




