Шомуродов Ла Лигага йўл олиши мумкин. Унга Роналдо эгалигидаги клуб қизиқмоқда
14 янв 2023 16:31
Янгиликлар
Шомуродов Ла Лигага йўл олиши мумкин. Унга Роналдо эгалигидаги клуб қизиқмоқда
Бу ҳақда "El Chiringuito" хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Реал Вальядолид" ҳужум чизиғини кучайтирадиган футболчиларни изламоқда. Роналдога тегишли бўлган клуб "Рома" асосий таркибидан ўрин ололмаётган Элдор Шомуродов вариантини ўрганмоқда.
"Вальядолид"га Шомуродов варианти маъқул келмоқда ва улар ўзбекистонлик форвардни сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олмоқчи. Шунингдек, Ла Лига клуби Элдорнинг трансфери учун "Рома" хоҳлаётган 10 млн еврони тушириш бўйича музокара ўтказмоқчи.
Аввалроқ "Торино" 27 ёшли футболчининг ижараси учун 1 млн евро тўламоқчи эканлиги айтилганди. Унинг трансфер нархи эса 7 млн еврога баҳоланмоқда.
"Реал Вальядолид" жорий мавсум Испания чемпионатида 16 та ўйин ўтказиб, 17 очко билан жадвалда 16-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин
Фикрлар