UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Реал" кетма-кет 12 йил давомида трансферларсиз миллиард ишлаб топган дунёнинг биринчи клубига айланди  0 11:37Башар Ресан "Пахтакор"да қоладими?  1 11:10Интервью. Жаба Жигаури: “Фарғонада европача муҳит бўлди, учинчи гол қўлга текканди. Осиё жамоаларидан таклиф бор”  1 10:45“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон  3 10:13Эберечи Эзе ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 09:45Левченко "Нефтчи"ни чампион қилгани учун қандай совға билан тақдирланди?  8 09:17"Сўғдиёна"нинг афсонасига айланган футболчи жамоани тарк этади  5 08:50Эржан Токотаев қачон сафга қайтиши маълум  0 08:23"Динамо" етакчиси Ратиньо келаси мавсум қайси жамоада ҳаракат қилиши маълум  8 07:56Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" Ҳамробеков жамоасига қарши майдонга тушади  5 07:29МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди  31 03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  52 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  28 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  37 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  21

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон Янгиликлар

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон

Футболда чемпионлик оддий натижа эмас – бу йиллар давомида йиғилган тажриба, туйғу, меҳнат, ирода, қийин дамларда ҳам синамаган жамоавий руҳ мевасидир.

2025 йил Фарғона футболи бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади. “Нефтчи” мавсум давомида барқарор ўйин, характер ва жамоавий бирлик кўрсатиб, мамлакат футболининг тепасига қайтди.

Бу чемпионлик бир ёки икки юлдуз билан эмас – ҳар бир позицияда ишонч қолдирган футболчилар ҳисобига келди. Қуйида “Нефтчи”нинг чемпионлик йўлида энг муҳим рол ўйнаган беш футболчи ҳақида сўз киламиз. 

Ботирали Эргашев - Дарвоза чизиғининг қалқони

Футболда дарвозабон – жамоанинг муҳим аъзосидир, акс ҳолда бутун тизим бузилиб кетиши мумкин. “Нефтчи”да бу вазифани Ботирали Эргашев мукаммал амалга оширди. Уни мавсум давомида кўп бора муқаррар голлардан сақлаб қоладиган қутқарувчи сифатида кўрдик.

Кипер жорий мавсумда 26 ўйин, 14 қуруқ беллашув, жами 16 гол ўтказиб юборди.

Булар рақам эмас – барқарорлик кўрсаткичидир. Эргашевнинг катта ўйинлардаги тажрибаси жамоага нафақат очко, балки ишонч ҳам бағишлади. Чемпионлик пойдевори айнан ундан бошланди десак, муболаға бўлмайди.

Йован Жокич – қора ишларни маромига етказди

Стадионда юлдузлар кўринса-да, ғалабани баъзан кўринмайдиган “қора меҳнат” қиладиганлар таъминлайди. “Нефтчи”да бу вазифани сербиялик ярим ҳимоячи Йован Жокич зиммасига олди.

У: керакли паллада ҳимоя чизиғида ҳам ўйнади, рақиб ҳужумларини бузди, стандарт вазиятларда фаоллик кўрсатди ва энг муҳим ўйинларда ҳам голлар билан наф келтирди.

“Бухоро”га қарши сўнгги дақиқада урган голи, “Қўқон-1912”га қарши ҳал қилувчи ҳаракатлари чемпионлик йўлида очколарни жамғаришда самара берди. Жокич – “қора ишларни” юксак профессионаллик билан бажарган аскар бўла олди.

Жамшид Искандеров – жамоанинг дрижёри

Ҳар бир катта жамоада ўйин ритмини белгилаб берадиган “ақл” бўлади. “Нефтчи”да бу вазифа Жамшид Искандеровга юклатилди. У марказда темпни бошқарди, ҳужумни тезлаштирди, ҳал қилувчи узатмаларда ва жамоани тактик равишда онгли бошқарди. Ярим ҳимоячи 29 ўйин, 7 гол, 9 ассист қайд этди. Бу рақамлар унинг қандай даражада жамоа моторига айланганини кўрсатади. Левченко тактикаси айнан Искандеров орқали жонланди ва бундан “Нефтчи” фақат ютиб чиқди.

Икром Алибоев – қайтди ва чемпион бўлди

Жароҳатдан кейин катта футболга қайтиш – нафақат жисмоний, балки руҳан куч талаб қилади. Алибоев бу синовларни енгди ва яна етакчи сифатида майдонга қайтди. Гарчи у ҳужумга ихтисослашган бўлсада тактик футболда таянч ярим ҳимоясига ўтиб ҳам ўйнади. Ярим ҳимоянинг универсал футболчиси бўла олди.

Наманганда “Навбаҳор” дарвозасига урган муҳим гол – унинг мавсумдаги энг ёрқин лаҳзаси бўлса керак. У навбатдаги мавсумда ҳам фарғоналикларнинг муҳим фигураси бўлиши кутилмоқда.

Зоран Марушич – Фарғонага чемпионлик руҳини олиб келган форвард

Ўтган мавсум “Насаф” билан чемпион бўлган сербиялик форвард бу йил кубокни Фарғонага олиб келди. Унинг майдондаги тажрибаси “Нефтчи” ҳужумига мувозанат ва ишонч қўшди. 22 ўйин, 8 гол — ва у гол урган бирор ўйинда “Нефтчи” мағлуб бўлмади. Марушичнинг тўғри позиция танлаши, босим остида хато қилмаслиги ва жамоага хос ўйин маданияти форвард сифатида унинг ҳақиқий қийматини кўрсатди.

Бу чемпионлик: фақат терма юлдузларига эмас, жамоавий интизомга, барқарор тизимга, характер, ва ўз фалсафасига охиригача ишонган бош мураббийга таянди. Майдоннинг ҳар бир нуқтаси ишончли қурилгани, хар бир футболчи ўз ролини сидқидилдан бажаргани “Нефтчи”ни яна ўзбек футболи чўққисига олиб чиқди. Бу – натижа эмас, йўл. Бу йўл эса ҳали охирламади, балки Осиё майдонларида давом этади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 ноя 11:53:25
Asilbek_0777
Shodi Odilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Асосий кахрамон халқни пули☝️
Qaysi klubni chempion qilalmagan xalqni puli navbaxormi yoki bowqa klubnimi
   
24 ноя 11:50:11
Shodi Odilov
Асосий кахрамон халқни пули☝️
   
24 ноя 11:01:47
Abdumalik Halimov
Икром жуда кучли уйинчи, уйини очилиб турса термага чакирса арзийдиган бола
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика