

"Тўпчилар" сафида Эберечи Эзе учта гол уришга эришди. Шу тариқа, ҳужумкор ярим ҳимоячи Шимолий Лондон дербисида хет-трик қайд этган тарихдаги илк футболчига айланди.
27 ёшли футболчи ўтган ёзда "Арсенал"га кўчиб ўтганди. Эберечи Эзе жорий мавсум барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 3 та ассист бор.



