UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  12 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  3 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  12 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Шомуродов А Серияда дубль қайд этган жамоа ўз футболчисини судга берди Янгиликлар

Шомуродов А Серияда дубль қайд этган жамоа ўз футболчисини судга берди

Клуб ундан 20 миллион евро талаб қилмоқда.

Италиянинг "Салернитана" клуби ўз ҳужумчиси Булайе Диани клуб обрўсини туширишда айблаб, судга берди.

Жамоа бош мураббийи Фабио Ливерани сенегаллик ҳужумчидан 2 март куни "Удинези"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушишини сўради, футболчи рад жавобини берди. Бу эса клуб раҳбариятини ғазаблантирди. 

Маълумотларга кўра, клуб аввалига жорий мавсум охиригача футболчининг маошини 50 фоизга қисқартиришни талаб қилиб, бу борада судга мурожаат қилган.

Шунингдек, клуб раҳбарлари футболчининг сотиб олинишини омадсизлик деб ҳисоблашган. Улар ўйинчини сотиб олиш учун мавсум бошида 15 миллион евро сарфлади ва энди товон пулини талаб қилишмоқда. Клуб қонуний равишда футболчидан ҳозиргача қилган барча харажатларини қоплаш учун 20 миллион евро ундиришга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг ортда қолган турида "Салернитана" "Кальяри"га 2:4 ҳисобида ютқазди. Мазкур беллашувда рақиб жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов дубль қайд этди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика