

"Андижон" клуби матбуот хизматига кўра, футболчи давралар оралиғида жамоа таркибига бориб қўшилган ва кўрикдан ўтаётганди.
Бизга маълум бўлишича, Шоҳруҳ Холматов айни дамда "Андижон" лагерини тарк этган. Бу ҳақида ярим ҳимоячининг ўзи сайтимиз мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди. Ҳозирда футболчига Про-лига клубларидан қизиқиш бор ва у таклифларни кўриб чиқмоқда.




