UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Англиянинг 6 та клуби келаси мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этади  0 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  8 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  37 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  16 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6

Шоҳруҳ Ишанов: "Бу дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Бу дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди"

Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Андижон-SGS" - "Машъал" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин осон бўлмади. Жуда қийналдик. Биринчи бўлимда хатоларимиз сабаб иккита гол ўтказдик. Мувозанатни тиклаш жуда қийин бўлди. Йигитларга раҳмат. Бу биз учун ғалаба бўлди. Шогирдлар бугун байрамга совға ташкил қилиб беришди.

- Бегимқулов биринчи бўлимда алмаштирилди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Мураббийларим Бегимқулов ўзига юклатилган вазифани бажармаётганини пайқашди. Шу сабаб ҳам уни алмаштирдик. Унинг ўрнига тушган 10 рақамли футболчи эса ўзига юклатилган топшириқни уддалашга ҳаракат қилди.

- Отабек Мўминов охирги дақиқаларда ҳужумга ўтди. Захирада уни ўрнини босадиган футболчи йўқми?

- Захирада ўйинчилар бор. Унинг учун битта ўйинчимизни захирага оладиган бўлиб қоляпмиз. Бу ҳолатда ўйин схемамиз бузилиб кетяпти. Буни кўп ўйинда кўрдик. Шунинг учун иккинчи бўлимда Отабекни олдинда ўйнатяпмиз. 

- Жамоанинг молиявий ҳолати қандай?

- Молиявий яхши ҳолатдамиз. Ҳаммаси вақтида. Бу борада ҳеч қандай эътироз йўқ.

- Молиявий ҳолат яхши деяпсиз, аммо жамоа деярли Про лигани тарк этди...

- Охиригача курашамиз. Имкониятимиз бор ҳали.

- Жамоа Про лигани тарк этадиган бўлса, Биринчи лигада ҳаракат қиладими ёки жамоа тарқаб кетадими?

- Раҳбариятнинг сўзларига қараганда, жамоа фаолияти давом этади ва яна Про лигага қайтишга ҳаракат қиламиз. Жамоа ёш, булардан ҳар хил ўйин кутяпмиз. Психологик томондан ҳамма ўйинга уларни тайёрлаяпмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика