Ширер: "Обамеянг "Арсенал" билан шартномани узайтирмайди"

Sherzod Nurmatov
21 июн 2020
Англия футболи афсонаси Алан Ширернинг "Match of the Day" кўрсатуви эфирида таъкидлашича, "Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "тўпчилар" билан ҳамкорликни давом эттирмайди.

"Обамеянг ҳақида гапирадиган бўлсак, У "Арсенал" билан шартномасини узайтиради деб ўйламайман. У ҳам Месут Ўзил оладиган миқдорда маош олишни истайди, аммо Лондон клуби бу талабни қондира олмайди. Ўзилга катта маош тўлаш ҳам хато эди, у ҳатто "Брайтон" билан ўйинда ҳам майдонга туша олмаяпти".

Эслатиб ўтамиз, тахминларга кўра Месут Ўзил ҳафтасига 350 минг фунт маош олади. У "Арсенал" сафида энг кўп иш ҳақи тўланадиган футболчи ҳисобланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Dailystar.co.uk