

Бунга асосий сабаб сифатида мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолат ёмонлашиб кетгани айтилмоқда. Олдинроқ Шимолий Корея Олимпиада ўйинларида қатнашмаслигини ҳам маълум қилганди.
КХДР термаси ЖЧ-2022 саралаши 2-босқичида H гуруҳида Жанубий Корея, Туркманистон, Ливан ва Шри-Ланка термалари билан ўрин олганди. Терма 5 ўйинда 8 очко жамлаб, етакчи Туркманистондан 1 очко ортда қолган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турганди.



