Шевченко: “Ўша 12 сонияни ҳеч қачон ёдимдам чиқармайман”
28 май 2020 21:50
Янгиликлар
Шевченко: “Ўша 12 сонияни ҳеч қачон ёдимдам чиқармайман”
Ропа-роса 17 йил олдин, Шевеченко Чемпионлар Лигасини ютган биринчи украиналик футболчига айланган эди. “Милан” собиқ форварди “Ювентус”га қарши пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбани аниқ йўллаб, "россонерилар”нинг олтинчи титулни қўлга киритишига ҳисса қўшганди.
“Чемпионлар Лигаси “Ювентус”га қарши финал оқшоми фаолиятимдаги энг чиройли хотирадир. Бу менинг илк финалим ва ҳаётимдаги энг муҳим учрашув эди. Ҳал қилувчи пенальтини тепиш учун Буффоннинг олдига майдон марказидан 12 сонияда борганимни ҳеч қачон унутмайман.
Ушбу 12 сония давомида бутун ҳаётим кўз олдимда намоён бўлди: болалигингиздаги орзудан бошлаб, унга эришгунга қадар бўлган воқеалар. Нуқтага яқинлашиб, пенальтини қандай амалга ошириш кераклигини билгандим ва ўз қароримни ўзгартирмаганимдан бахтиёрман”, дейди 2004 йилги “Олтин тўп” соҳиби.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар