"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин
20 ноя 2025 12:22
Янгиликлар
"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин
Туркиянинг "Бешиктош" клуби "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни 8 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Бу ҳақда "Diario Sport" хабар берди.
Келишув январь ойи бошида расмийлаштирилиши мумкин.

33 ёшли дарвозабон бел соҳасидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланмоқда ва кейинги ойда майдонга қайтади. Бироқ унинг асосий рақобатчиси Хоан Гарсия бўлиб, у тез орада тизза жароҳатидан сўнг майдонга тушади ва асосий таркибни эгаллайди. Бу тер Штеген иккиланишига олиб келади: таркибдаги ўрин учун курашиб, Жаҳон чемпионатидаги иштирокини хавф остига қўйиш ёки ўйин амалиёти учун жамоасини алмаштириш.
Тер Штегеннинг "Барселона" билан шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган. Агар футболчи хоҳласа, клуб уни ижарага беришга рози. "Бешиктош" уни илгари турк клубида ўйнаган Мерт Гюнокка ўринбосар дея санамоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар