Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”
06 дек 2025 09:50
Янгиликлар
Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳужумчиси Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида юқори фикр билдирди.
"Биз доим ўйинчиларни ҳимоя ва ҳужум нуқтайи назаридан баҳолаймиз. У жуда яхши ўйнаяпти. "Атлетико"га қарши учрашувда ўзига хос интенсив прессинг кўрсатди. Ўйини сезиларли даражада яхшиланган. Бугунги машғулотда кўрганларим… менга жуда ёқди. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб эди. Ламини "Барселона"да шундай даражада кўриш мени қувонтиради, чунки у доим ривожланишга интилган.
Ямал битта рақибни алдаб ўтгач, енгил тегинишдандан кейин йиқилишни ўйлайдиган футболчилардан эмас. У ҳар доим пас бериш ёки навбатдаги ўйинчини ортда қолдиришни истайди», — деб ёзади Football Espana Фликнинг сўзларини.
Жорий мавсумда Ламин Ямал барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голлик пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Фикрлар