"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди
17 ноя 17:04
Янгиликлар
"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди
"Милан" ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган асосий дарвозабон Майк Меньяннинг ўрнини босувчи футболчи излаш билан банд.
Италия гранди "Милан" "Реал" дарвозабони Андрей Лунинни Меньянга ўринбосар деб билмоқда ва бу ёзда украиналик футболчи билан шартнома имзолашга тайёр.
"Defensa Central" нашрининг хабар беришича, "россонери" трансфер учун тахминан 8-10 миллион евро сарфлашга тайёр, аммо битта муҳим омил музокараларни мураккаблаштириши мумкин.

Лунин — энг жозибадор вариантлардан бири: у йирик мусобақаларда ўйнаш тажрибасига эга, аммо "Реал"да захира ўйинчиси бўлиб қолмоқда. Асосий тўсиқ унинг клуб билан 2030 йилгача амал қиладиган узоқ муддатли шартномаси.
"Реал" Луниннинг салоҳиятини юқори баҳолайди ва уни бепул қўйиб юбормайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар