Шерзод Темиров Ироқнинг бошқа клуби билан келишувга эришди

Оқил Абдубарноев
2 май 2026, 23:45
Ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров Ироқнинг "Ал Карма" жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда.

Араб нашрларидаги маълумотларга кўра, “Арбил” футболчиси ва клуб раҳбарияти ўртасидаги мулоқот ижобий якунланган бўлиб, томонлар бўлажак шартноманинг асосий шартлари бўйича ўзаро келишувга эришган.

Ҳозирда "Ал Карма" Ироқ чемпионатида 32 та ўйиндан сўнг 53 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этиб турибди.

Шерзод Темировнинг ўзи эса айни дамда чемпионатнинг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турибди. У 24 та гол билан тўпурарлар рўйхатида якка пешқадамлик қилмоқда.

Аввалроқ ўзбекистонлик ҳужумчининг маҳаллий футболчилар фойдасига ўз маошидан воз кечгани ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sports Echo