Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" минимал ҳисобда "Ал Карх"ни мағлуб этди

3 май 2026, 02:36
Ироқ юлдузлар лигаси 32-тур доирасидаги "Эрбил" — "Ал Карх" ўйини бўлиб ўтди.

Баҳсдаги ягона гол 61-дақиқада Майкон Кабрера томонидан урилди. Мезбонлар сафида ҳужумчи Шерзод Темиров ва ҳимоячи Марлен Чобанов ўйинни асосий таркибда бошлаган.

“Эрбил” Ироқ чемпионатида 32 ўйиндан сўнг 66 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Етакчи билан орадаги фарқ 8 очкони ташкил этмоқда.


Манба: championat.asia