

Ушбу учрашувдан сўнг "Насаф" клуби футболчиси Шерзод Аъзамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Кўрган бўлсангиз ўйин биз учун жуда ҳам қийин бўлди. Бундай клубларга қарши учрашувлар ҳар доим қийин бўлиб келган. "Обод" жамоаси кўпчиликда яхши таассурот қолдирмоқда. Фақатгина уларга бироз омад етишмаяпти деб ўйлайман. "Обод" клуби ўйин давомида бизга қараганда тўпни яхши назорат қилди. Гол урганимиздан сўнг мезбонлар олдинга ўтишга мажбур бўлишди. Кейинги турда "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борамиз, ушбу учрашувда бизни фақат ғалаба қониқтиради", - дейди "Насаф" клуби футболчиси Шерзод Аъзамов.
Жаҳонгир Сотволдиев




