Шерали Бабакулов: "Жиззах халқини чемпионлик билан табриклайман!"
18 ноя 2021 19:33
Янгиликлар
Шерали Бабакулов: "Жиззах халқини чемпионлик билан табриклайман!"
Аёллар Олий лигаси 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна-W" – "Бунёдкор-W" (0:1) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шерали Бабакулов ўз фикрларини билдирди.
"Мавсум биз учун ҳам оғир ўтди. Айниқса, “Бунёдкор-W”га қарши ўйинларга пухта тайёргарлик кўрганмиз. Бу жамоага қарши ўйин қандай кечишини олдиндан топа билиш қийин. Улар билан 1 мартта дуранг ўйнадик, 2 марта ютказдик. Барчаси руҳиятга боғлиқ. Балки жамоани руҳан етарлича тайёрлай олмаётгандирмиз, балки кучли босимга қарши бора олмаётганимиздандир. Буни устида ишлаймиз. Албатта, бундай ўйинлар катта дарс бўлади, улар бизга керак.
Кубок учрашувига бор кучимиз билан етиб бориш учун бугун 4 нафар асосий ўйинчиларимизни захирада қолдирдик. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдик.
Асосийси, жамоа ўз олдига қўйилган вазифани бажарди — чемпион бўлдик. Бу билан Жиззах халқини, барча мухлисларимизни табриклайман!", – деди мезбонлар устози.
Ўхшаш янгиликлар
18:35
Илёс Зейтуллаев: "Андижон" учун мотивация муҳим роль ўйнади, "Бунёдкор" ажойиб мавсум ўтказди" 1
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар