UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор". Жамоалар таркиби маълум  9 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  1 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

​Шенснидан ҳавас қиларли натижа! Янгиликлар

​Шенснидан ҳавас қиларли натижа!

"Барселона" дарвозабони Войцех Шенсни Чемпионлар Лигаси чорак финалида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйинда 90 дақиқа ўйнади ва Каталония жамоасидаги мағлубиятсиз ўйинлари сонини 21 тага етказди.

Польшалик дарвозабон бошчилигидаги бу ўйинларда "Барса" 17 ўйинда ғалаба қозонди ва учтасида дуранг қайд этди. Бу учрашувларнинг барчасида Шенсни 11 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Қолаверса, польшалик посбон бир йилдан ортиқ вақт давомида клуб даражасида мағлуб бўлмади. Дарвозабоннинг сўнгги мағлубияти "Ювентус"га 2024 йилнинг март ойида А Серия ўйинида бўлганди. Ўшандан бери у бирорта ўйинда мағлуб бўлмади.

2024 йилнинг ёзида польшалик дарвозабон фаолиятини якунламоқчи бўлган, бироқ асосий дарвозабон Марк-Андре Тер Штеген жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани учун каталонияликларнинг таклифини қабул қилган. "Барселона"га келгач, Шенсни тезда Иньяки Пеньяни асосий таркибдан чиқариб юборди.

Аввалроқ "Барселона" Шенсни билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Барселона" 10 апрель куни тунда ЕЧЛ 1/4 финалининг илк учрашувида "Боруссия Д"ни 4:0 ҳисобида таслим қилган эди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика